Пятница, 17.05.2024, 23:30
SHODLIK.UCOZ.COM ZAMONAVIY PORTAL

SAYT MENUSI

SHERLAR

  • -=SMS sevgi
  • -=SMS hazillar
  • -=SMS maqollar
  • -=SMS tabrik
  • -=SMS vatan
  • -=SMS o'zbekcha
  • -=SMS do'stlik
  • -=SMS chiroyli sevgi so'zlari

YANGILIKLAR

MOBIL CHAT

BUGUNGI FAOLLAR


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

SAYTGA KIRISH

Главная » 2012 » Март » 20 » АФҒОНИСТОНДА НАВРЎЗ ҚАНДАЙ НИШОНЛАНАДИ?
11:14
АФҒОНИСТОНДА НАВРЎЗ ҚАНДАЙ НИШОНЛАНАДИ?
"Наврўз” байрами Афғонистон шимолида"Наврўз” (форсийдан "янги кун” дегани) Шарқ ва Ўрта Осиё мамлакатларида яшовчи халқларнинг энг қадимий ва анъанавий байрамидир. Ватанамиз билан чегарадош ва қўшни бўлмиш бир қатор давлатларда баҳор фасли ва деҳқончилик ишлар бошланишидан дарак берувчи бу гўзал ва ажойиб байрам ўзига хос тарзда ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси билан чегарадош Афғонистон мамлакати шимолий қисмида жойлашган Балх вилоятида ҳам мазкур байрам қадимдан нишонлаб келинади.
Таърихдан маълумки, Балх шаҳрига милоддан аввал 7 асрда асос солинган бўлиб, бу кўҳна шаҳар "Умм ул-Билод”, яъни "шаҳарлар онаси” деб юритилган. Афғонистон халқи ўртасида тарқалган ривоятлар ва расмий ҳукумат намояндалари билан суҳбатлар вақтида "Наврўз”ни биринчи бўлиб Балх шаҳрида аҳомонийлар сулоласига мансуб, деҳқончилик ва косибликни ривожлантирган подшоҳ Ямо тахтга ўтирган куни байрам деб эълон қилгани тўғрисида маълумотларни олиш мумкин. Ямо, жаҳон адабиётида машҳур шоир Абулқосим Фирдавсийнинг (941 - 1025 йиллар) ўлмас достонлар тўплами "Шоҳнома”сида подшоҳ Жамшид деб аталган ва ўзбеклар ўртасида тарқалган "базми Жамшид” ибораси ҳам мазкур шоҳ ҳашаматли зиёфатларига ишорадир.
Ҳозирда ҳудудида бир миллиондан кўп аҳоли яшайдиган Балх вилоятида (асосан тожик, ўзбек, ҳазора, туркман ва пуштун миллатларига мансуб) Наврўз байрами вилоят маркази бўлмиш Мозори - Шариф шаҳрида жойлашган "Ровзаи - Шариф” зиёратгоҳида ўтказилади ва "Гули сурх” (қизил гул, лолақизғалдоқ) деб юритилади. Нақлларга кўра, "Ровзаи - Шариф”да ислом динида машҳур бўлган шахс ҳазрат Али ибни Абу Толиб (пайғамбар Муҳаммаднинг амакиваччаси ва куёви - Фотиманинг эри, 661 йилда Кўфада ўлдирилган) кўмилган бўлиб, шиа мазҳабидан ташқари бошқа Афғонистон мусулмонлари ўртасида эъзозланади.Байрамни биринчи куни, 21 мартда расмий маросимда "Ровзаи - Шариф” зиёратгоҳида асосан Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистон республикаларидан меҳмонлар келишади, Афғонистон ҳукумати намояндалари табрик сўзлари билан чиқишади, "Қурон”дан оятлар тиловат этилади ва масжид олдида баланд туғ (жанда) кўтарилиб тўплардан отишади. Мазкур туғ 40 кун давомида баланд туради ва охирида "жанда поён” одати бўйича тантана билан яна пастга туширилади.
Расмий ҳайъатлар ва Кобулдан келган меҳмонлар учун вилоят губернатори номидан зиёфат берилади, зиёфат чоғида афғон ҳунармандлари мусиқа чалиб, қўшиклар айтишади, қадимий афғонлар миллий рақси "отан” ижро этилади. Байрам маросимлари 40 кун давом этади. Шу 40 кун давомида деярли Афғонистоннинг барча вилоятларидан зиёратчилар Мозори - Шариф шаҳрига келиб кетишади.
Атрофи баланд темир панжаралар билан ўралган "Ровзаи - Шариф” зиёратгоҳи эшиклари чоршанба кунлари фақат аёллар учун очилади ва турли рангдаги чодрага ўралган хотин қизларга зиёратгоҳ ҳудудида чодрани очиб юришларига рухсат берилади. Деярли, бу Афғонистонда ягона ҳолатда барча аёллар чодрани очиб юришади. "Толибон” гуруҳи терроричилари шум ниятларини бартараф этиш мақсадида, Балх вилоятида хавфсизликни таъминлаш чоралари ҳукумат армияси, полиция ва хорижий кучлар томонидан бажарилади. Мозори - Шариф четидаги майдонда чавандозлик улоқ ўйинлари бошланади, афғон болалари осмонга варрак учиришади, қариндошлар ва дўстлар бир бирларини табриклаш учун ясаниб (кўпинча оқ либос кийиб) меҳмондорчиликка боришади.
Афғонистон шимолида бир неча уйда меҳмон бўлиб шуни кузатиш мумкинки, бу ерда ҳам худди Ўзбекистоннинг ҳамма шаҳарлари аҳолисига ўхшаб байрам кунлари хонадонларда дастурхон безаб, кўк сомса ва палов (сабзи чалов) ва қийма (кўфта) қовурма гўшт тайёрланади, меҳмонларга косада наврўзий шарбат "ҳафт мева” (етти мева) тортилади."Ҳафт мева” тайёрлаш учун афғонлар бир кун олдин ёнғоқ, бодом, писта мағзлари билан бирга ўрик туршаги, жийда, қора ва сариқ кишмиш майизини сирли идишга солиб, устига қайнатилган сув қуйиб, ёпиб қўйишади. Идишдаги маҳсулот эрталаб тайёр бўлади, баъзилар шарбатни мазали бўлиши учун унга озгина "бўра” (шакар ё қанд) ҳам қўшишади. Балхликларнинг фикрича, ушбу тўйимли шарбат витаминларга бой бўлиб, баҳорда толиққан инсон танасига куч берар экан. Афғонистон шимолий қисми да яшовчи аҳолининг оғзаки ижодида ва ҳозирги адабиётида "Наврўз” ва "Гули сурх” тўғрисида кўплаб шеъру ғазал ва нақллар мавжудлиги бу баҳорий байрамнинг қадимийлигидан яна бир бор далолат беради.
Просмотров: 1038 | Добавил: ummon_uz | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

SAYTDAN QIDIRISH

KALENDAR

«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Ula-bek89@mail.ru © 2024

Бесплатный хостинг uCoz